ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Паттайяда 2016 йил Бодибилдинг ва Фитнесс бўйича VIII жаҳон чемпионати (WBPF)бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бодибилдинг ва финесс федерацияси.
29 ноябрдан 3 декабргача бўлиб ўтган турнирда 12 иштирокчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.
Ўзбекистон тарихида бодибилдинг бўйича биринчи "олтин" медални 40-49 ёшли "Бодибилдинг устаси" тоифасида Павел Умурзаков ютиб олди.
Ўзбекистонлик Елена Журавлева "Атлет-физик" категориясида иккинчи ўринни,
Малика Вакасова эса "Модел-физик" тоифасида учинчи ўрини эгаллашди.
© Федерация бодибилдинга УзбекистанаБодибилдинг ва фитнесс бўйича жаҳон чемпионати
Бодибилдинг ва фитнесс бўйича жаҳон чемпионати