ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Одноклассники ижтимоий тармоғи ушбу тармоқда мавжуд барча гуруҳларга фойдаланувчилар томонидан пул ўтказиш созланмасини яратди. Пул ўтказмасини исталган гуруҳга юбориш мумкин. Созланма орқали гуруҳ томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун пул тўлаш, миннатдорчилик билдириш, гуруҳ ривожланишини қўллаб-қувватлаш ёки ҳайрия сифатида пул ўтказиш мумкин, деб хабар қилмоқда Одноклассники ижтимоий тармоғи матбуот-хизмати.
Хизматдан фойдаланиш учун гуруҳ маъмурияти пул тушиши керак бўлган банк картаси рақамини киритишлари ва СМС-авторизациядан ўтишлари керак бўлади. Пўл ўтказмалари ҳақидаги маълумот гуруҳ созланмаларининг "Пул ўтказмалари" бўлимида акс эттирилади. Гуруҳ бошқарувчиси эса кўрсатилган банк картасига пул келиб тушгани ҳақида хабарномани ёқиш имкониятига эга. Келажакда пул ўтказмалари учун комиссия тўловини пул ўтказувчилардан пул олувчиларга юклаш режалаштирилган.
MasterCard ва Maestro карталаридан пул ўтказилганда комиссия тўлови олинмайди.