"Ассалому алайкум азиз ватандошлар, қадрли сайловчилар!
Албатта мана шундай сизларнинг олқишларингиз, кўтаринки руҳларингиз ҳар қандай одамга куч, қудрат ғурур беради. Мана шунча фоизлар – бу сизларнинг фоизларингиз.
Ватанга садоқат ва муҳаббати, келажак авлодлар олдидаги маъсулияти нақадар баландлигини кўрсатган оқ кўнгилли халқимига ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни изҳор қилмоқчиман.
Бугуни натижа, менинг зиммамга юклатилган жавобгарликни юз баравар, минг карра орттиришини — мен тўғри тушунаман. Менга билдирилган жуда катта ишонч учун — она халқимга таъзим қиламан.
Мана шу мард ва фидойи, олийжаноб халқим учун тўпланган билим ва тажрибам, бутун вужудим ва борлиғимни бағишлаб, кечаю-кундуз ишлашга тайёрман", — деди Ўзбекистон янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев.