ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Андижондан Москвага тез юрар поезд йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Даракчи нашри.
"Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Андижон ва Москва ўртасида Тошкент орқали қатновчи янги тез юрар поезд ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди", — дейилади хабарда.
"Ўзтемирйўлйўловчи" ОАЖ матбуот хизматининг хабар беришича, поезд 2016 йил 16 декабрдан бошлаб харакатланишни бошлайди.
Ушбу йўналишда рейслар ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади.
Поезд 3 кунда манзилга етиб боради. Қатнов вақти 74 соатни ташкил қилади.