ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Республика ҳудудидаги барча сайлов участкалари тонг соат 06:00 дан кеч соат 20:00га қадар очиқ бўлган.
МСК хабарига кўра, сайловда умумий ҳисобда 17 млн 491 минг 955 киши овоз берган. Бу умумий сайловчилар сонидан 87,83 % ни ташкил қилди.
Бугун 5 декабр куни соат 16:00да Ўзбекистон Марказий сайлов қўмитаси президент сайлови якунларини эълон қилди. Ушбу маълумотларга кўра:
ЎзЛиДеП номзоди — Шавкат Мирзиёев — 88,6 % овозга эга бўлган.
Халқ-демократик партияси номзоди — Кетмонов Хатамжон - 3,73 %;
“Миллий тикланиш” партияси — Отамуратов Сарвар — 2,35 %;
“Адолат” Социал-демократик партияси — Умаров Нариман — 3,46 % сайловчилар овозига эга бўлган.
Ўзбекистон президенти сайлови ҳақидаги батафсил маълумот билан инфографикамизда танишинг.