Эксперт: ЕХҲТнинг ноаниқ хулосаларига эътибор бермаслик керак

© SputnikСиёсатшунос Андрей Манойло
Сиёсатшунос Андрей Манойло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатшуноснинг фикрича, ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича катта тажрибаси бор, лекин ташкилот кузатувчиларининг хулосалари нобарқарорлиги билан ажралиб туради

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik, Курилкин Антон. Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловида "қонун бузилиши" ҳолатлари юз бергани ҳақидаги умумий ва ноаниқ гап-сўзлар кузатувчиларда далил-исбот йўқлигини кўрсатади, деди М.В.Ломоносов номидаги МДУ профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Андрей Манойло Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Сиёсатшуноснинг фикрича, ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича катта тажрибаси бор, лекин ташкилот кузатувчиларининг хулосалари нобарқарорлиги билан ажралиб туради.

"ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича тажрибаси катта. Лекин шундай ҳолатлар бўладики, сайловлар "қонун бузиш чегарасида" бўлиб ўтади, ЕХҲТ кузатувчилари эса сайловлар қонун бузилишларисиз ўтганлигини айтишади. Ва аксинча — сайловлар ўта шаффоф ва демократик бўлиб ўтади, ЕХҲТ эса ўзининг бошқача хулосасини беради".

Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сенатор сайлов жараёнида қонун бузилиш бўлмаганини айтди

Манойлонинг айтишича, Петер Тейлернинг баёноти қонун бузилиши юз берганига кузатувчиларнинг ўзлари ишончи комил эмаслигини кўрсатади.

"Баёнот мантиғига кўра ташкилот ходимларининг қонун бузилиши юз берган ёки бермаганлиги борасида ишончлари комил эмаслигини билдиради. Бу кузатувчиларда далил-исбот йўқлигини кўрсатади. Шунинг учун ЕХҲТнинг ноаниқ ва мавҳум хулосаларига эътибор қаратишнинг ҳожати йўқ".

Мусобақалашишнинг паст даражада эканлиги ҳақидаги баёнот, дейди эксперт, ЕХҲТ вакилининг шахсий фикри ҳисобланади ва бу фикр кузатувчилар Ўзбекистондаги сайлов участкаларида ҳам Ғарбий Европадагидек тўполонларни кўришни истаганлари туфайли пайдо бўлган бўлиши мумкин.

Леонид Слуцкий - Sputnik Ўзбекистон
Слуцкий: Ўзбекистондаги сайловлар одамларга жуда қулай ташкиллаштирилган

"Бу шахсий баҳолаш ва одамларни чалғитишдан бошқа нарса эмас. Мусобақалашиш руҳи умумий ва мавҳум тушунча. Эҳтимол, ЕХҲТ вакиллари Ғарбий Европадаги каби мусобақалашишларни кутишгандир. Лекин Ўзбекистон ва Марказий Осиёда бундай бўлмайди — бу мамлакатлар ўз сиёсий маданияти, анъана ва сиёсий тизимларига эга", — деди Манойло.

Бунинг устига, экспертнинг фикрича, ўзбек жамияти жудаям аҳил, мусобақалашишни эса жамиятда бўлиниш юз берганида кутиш мумкин.

"Ўзбек жамияти жудаям аҳил. Биринчи Президент даврида шундай эди ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолади. Катта мусобақалашишлар эса қачонки жамиятда бўлиниш юз берганида содир бўлади. Сайлов участкаларига келган сайловчилар аллақачон кимга овоз беришлари ҳақида бир қарорга келиб бўлишганди ва шунчаки варақани белгилагани келишганди. Кузатувчилар эса эҳтимол тўполонларни кўришни исташган бўлиши мумкин", — деб хулоса қилди эксперт.

Бугун ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Президенти сайловларини кузатиш миссияси раҳбари Петер Тейлер ташкилот кузатувчилари сайловда қонун бузилишларига гувоҳ бўлганлигини билдирганди. Тейлер шунингдек, республикада сайлов юқори даражада ташкиллаштирилганини, лекин мусобақалашиш руҳи паст бўлганини айтганди.

Сайлов жараёнини дунёнинг 44 мамлакати ҳамда МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, ИҲТ ва Бутунжаҳон сайлов органлари ташкилотининг 500дан ортиқ кузатувчилари кузатиб боришди.

Янгиликлар лентаси
0