Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПрезидент сайлови
Президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бугун соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг чоғида маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61 фоизи (15 906 724 киши) овоз берди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Хатамжон Кетмонов ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакили Наримон Умаров мос равишда 3,73 (669 187 киши) ва 3,46 фоиздан (619 972 киши) овоз тўплади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод бўлган Сарвар Отамуратов 2,35 фоизи (421 минг 55 нафар сайловчи) овози билан тўртинчи бўлди.

Маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0