Ўзбекистонлик 19 ёшли футболчи "Зенит"га ўтиши мумкин

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТўп майдонда
Тўп майдонда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азиз Ғаниев "Насаф" таркибида 16 ёшида дебют қилган

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Санкт-Петербургнинг "Зенит" футбол клуби Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Азиз Ғаниевга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар қилди.

"Зенит" скаутлари истеъдодли ярим ҳимоячига Баҳрайнда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чоғида эътибор қаратишган.

Ҳозирда Азиз Ғаниев "Насаф" клубида тўп сурмоқда. У "Насаф" таркибида 16 ёшида дебют қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Россия футбол премьер-лигасида ўзбекистонлик уч футболчи: Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Вадим Афонин ("Оренбург") тўп сурмоқда.

Янгиликлар лентаси
0