Дунёни ҳайратлантирган кун: Ўзбекистонда сайлов қандай ўтди

© Sputnik/Дмитрий КлючевскийЎзбекистон Президенти сайлови
Ўзбекистон Президенти сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Ўзбекистонда Президентлик сайлови бўлиб ўтди. Sputnik мухбири мазкур сайлов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik, Курилкин Антон. 4 декабр куни Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтди. Барча сайлов участкалари сайловчилар учун эрталаб соат олтида очилди.

Тошкентда ҳаммаёқ тинч

Алишер Навоий маҳалласидаги 132-сайлов участкасида 2352 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев оиласи ҳам бор эди. Бош вазир эрталаб биринчилар қаторида овоз берди.

Аксарият тошкентликлар Мирзиёевлар каби оилавий бўлиб овоз беришда иштирок этдилар. Оиланинг жажжи аъзолари учун совғалар бор эди – уларга ширинликлар улашилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Кузатувчиларнинг таъкидлашларича, аҳоли овоз беришга масъулият билан ёндашди – кўпчилик номзодларнинг дастури билан танишиб чиққан ва сайловда қатнашиш учун бошқа ишларини четга суриб қўйганди.

Сайлов участкасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1945 йилги ғалаба паради иштирокчиси бўлган отахон ҳам овоз берди. У ёшларни яхши ўқишга ва юрт тақдирига масъулият билан қарашга чақирди. Фахрий отахоннинг уйда ўтириб овоз бериш имконияти бўлса ҳам сайловга оиласи билан шахсан келиб овоз бериши кўпчиликка намуна бўлди.

282-сайлов участкасида эса сайловда ўз номзоди билан иштирок этаётган Ҳатамжон Кетмонов овоз берди. У Олмазор туманидаги сайлов участкасига турмуш ўртоғи билан бирга келди.

Овоз беришда имконияти чекланган кишилар ҳам бемалол қатнашишлари учун шароит яратилди — сайлов участкаларида улар учун махсус йўлак ва кабиналар тайёрланди.

Ёши улуғ ва сайлов участкасига кела олмайдиган фуқаролар учун эса уйда овоз беришлари учун имконият яратилди — уларнинг уйларига махсус сайлов комиссияси ходимлари ташриф буюришди. Мазкур ҳолда ҳам яширин овоз бериш тамойилига амал қилинди — сайлов бюллетени тақдим этилгач, комиссия ходимлари сайловчи ўз хоҳишига кўра овоз бериши учун ташқарига чиқиб туришди.

Хатамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Кетмонов кимга овоз берганлигини айтди

Участкалардаги кузатувчилар қизиқ ҳолатни кузатишди — тонг саҳарда асосан ёши улуғ фуқаролар овоз беришди, тушгача эса ўрта ёшдаги кишилар, тушдан сўнг сайлов участкаларига ёшлар кела бошлашди.

Дарвоқе, Тошкентда эрталабки овоз беришда паст кўрсаткич қайд этилганини шу билан изоҳлаш мумкин — шаҳар аҳолисини ёшлар ташкил этади ва кўпчилик овоз бериш учун тушдан сўнг келди.

Соат 12ларга яқин сайлов участкаларига Сарвар Отамуратов ва Наримон Умаровлар ҳам ташриф буюришиб, ўз фуқаролик бурчларини адо этдилар. Шу тарзда тушгача Президентлик пойгасининг барча иштирокчилари овоз бериб бўлишди.

Яна бир нарса. Мамлакат бўйича тушга яқин сайловчиларнинг 33,73%и овоз бериб бўлди, бу эса сайловлар бўлиб ўтди деб ҳисоблашга имкон берди.

Москвада байрамона руҳ

Сайлов куни мамлакат ташқарисида бўлган фуқаролар ҳам овоз беришда иштирок этишлари мумкин эди. Элчихона ва консулликларда ташкил этилган сайлов участкалари маҳаллий вақт тонгги олтида очилди.

Наримон Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловида биринчи номзод овоз берди

Шу куни Москва метросида кўплаб ўзбекистонликларни кузатиш мумкин эди — улар тонг саҳардан Ўзбекистон элчихонаси томон йўл олишганди. Москва полицияси бир нечта постлар ташкил этди ва ўзбекистонликларга элчихонага боришда ёрдам кўрсатди. 

Овоз беришни ташкиллаштиришда энг оғир юмуш элчихона ходимлари зиммасида бўлди. Лекин барчанинг бир овоздан таъкидлашича, сайлов участкасида барча шароит яратилган бўлиб, ҳеч қандай ноқулайликлар бўлмади.

Умуман олганда, шу куни Москвада байрамона руҳ ҳукмронлик қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири Дилшода Раҳматованинг айтишича, фуқаролар овоз бериш учун байрамона кийинган ҳолда келдилар. Сайлов участкаси Россияда ўқиш ва ишлашга келганлар билан гавжум бўлди. Айрим талабалар учун бу улар қатнашган илк сайлов бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Обид Каримовнинг маълум қилишича, Москвадаги сайлов участкасига мингдан ортиқ фуқаро келиб овоз берди.

Қонун бузилишлар бўлмади

Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам сайлов қонун бузилишларисиз ўтди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилди.

Сайлов хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари томонидан ҳам юқори даражада баҳоланди. Масалан Россия давлат думаси депутати Леонид

Слуцкий сайловларнинг юқори даражада ташкиллаштирилганини билдирди.

Сарвар Отамуратов - Sputnik Ўзбекистон
Отамуратов сайловда овоз берди

"Одатда собиқ совет маконидаги мамлакатлардаги сайловларга танқидий ёндашадиган сайлов миссияларидаги ҳамкасбларимиз мазкур сайлов ўтказилишида ҳамда уни баҳолашда ушоқдек ҳам камчилик топа олишмайди, деб ўйлайман", — деди Слуцкий.

Россиялик яна бир парламентчи, федерация кенгаши аъзоси Сергей Лисовский Ўзбекистондаги Президентлик сайловларидан кўп нарсани ўрганиш мумкинлигини айтди.

"Қонун бузилишлари бўлмади, барчаси юқори ташкилий руҳда ўтмоқда, биз бу сайловлардан кўп нарсани ўргансак бўлади", — деди сенатор.

Янгиликлар лентаси
0