Нью-йоркликлар Мелания Трампни шаҳардан чиқариб юбормоқчи

© РИА НовостиАҚШнинг янги сайланган президенти - Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья
АҚШнинг янги сайланган президенти - Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юз мингга яқин нью-йоркликлар Дональд Трамп қасамёд қилгач, унинг рафиқаси Мелания - Нью-Йоркни тарк этишини талаб қилиб, петиция имзолашди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. "Меланья Трамп турмуш ўртоғининг инаугурациясидан кейин Нью-Йоркни тарк этсин!". Нью-Йоркнинг 100 мингга яқин аҳолиси айнан шундай талаб билан петиция имзолашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Илгарироқ, Трамп ва унинг оиласини қўриқлаш Нью-Йорк ҳукуматига салкам 1 миллион $га тушаётгани хабар қилинган эди. "Трамп Оқ уйга кўчиб боргач ҳам бу ҳаражатлар камаймаслиги мумкин, — деб ёзади нашр. — Негаки сиёсатчининг рафиқаси ва уларнинг 10 яшар ўғиллари Бэррон ўқув йилининг охирига қадар Манхэттенда жойлашган Trump Tower пентхаусида қолишмоқчи". Дональд Трампнинг ўзи эса уларни вақти-вақти билан зиёрат қилишини билдирган.

Дональд Трамп, ўғли Баррон ва рафиқаси Меланья - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Трамп ва унинг оиласини қўриқлаш учун кунига 1 млн $ сарфланмоқда
Меланиянинг Нью-Йоркда қолиш истаги жамоатчиликда катта шов-шувларни келтириб чиқарди. Ва шаҳар аҳолиси дарҳол штат губернатори Эндрю Куомо ҳамда шаҳар мэри Билл Де Блазио номига мурожаат хати — петицияни имзолашни бошлаб юборишди. Улар ҳукуматдан Трамп Оқ уйга кетгач, уни қўриқлашга кетадиган маблағларни тўлашдан тўхтатишга чақиришмоқда.

"Агар бу қарор эр-хотин Трамплар томонидан қабул қилинган бўлса, уларнинг ўзлари бу сарф-ҳаражатларни қоплашлари лозим. Аслом нью-Йорклик солиқ тўловчилар эмас. Ахир бизларнинг маблағларимиз кўчалар, мактаблар, транспорт, санитария, янги иш ўринлари ва шаҳарнинг бошқа сарф-ҳаражатларга йўналтирилади", — деб таъкидлашган имзо чекувчилар петицияда.

Нашрда ёзилишича, Трамп ўз маслаҳатчилари билан бир ҳафтада неча кунни Оқ Уйда ўтказиши лозимлиги борасида фикрлашган. Таъкидланишича, сайловолди кампанияси вақтида ҳам Трамп "эрталаб ўз каравотида уйғониш имконига эга бўлиш учун" Нью-Йоркка кеч оқшом тушганда учиб келиб турган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президентлик ваколатини келгуси йилнинг 20 январида қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0