Ганада қалбаки АҚШ элчихонаси борлиги аниқланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Вашингтон
Города мира. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ товламачилар Африканинг Гана Республикасида сохта элчихона очиб одамларга виза ва бошқа ҳужжатлар сотишган.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Гана ҳуқумати ўз ҳудудида сохта АҚШ элчихонаси очиб фуқароларга АҚШ визалари сотган жиноий гуруҳни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги АҚШ Давлат департаменти маълумотига асосан.

"Жиноий фаолият АҚШ расмий вакиллари томонидан эмас, балким Гана ва Туркия фуқаролари бўлган жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилган. Шунингдек гуруҳ таркибида миграция ва жиноий ишлар бўйича ихтисослашган ҳуқуқшунос ҳам бўлган", — дейилган муассаса хабарида.

Сохта элчихона ташландиқ икки қаватли бинода ўн йил даомида фаолият кўрсатиб келган. Бинога кириш жойида АҚШ байроғи осилган ва хоналардан бирида Барак Обаманинг портрети бўлган. Мижозларни инглиз ва голланд тилида гаплашадиган Туркия фуқаролари кутиб олишган.

Сохта дипломатлар ҳақиқий АҚШ визалари ва қалбаки шахсни аниқловчи ҳужжатлар беришган. Ушбу ҳужжатлар нархи 6 минг АҚШ доллари бўлган.

Жиноятчилар қандай йўл билан ҳақиқий АҚШ  визалари олиш имкони эга бўлганлиги ва неча киши улурнинг хизматларидан фойдаланишга улгурганлиги номаълум.

Бинода тинтув ўтказган ҳуқуқни сақлаш органлари Ҳиндистон, ЖАР, Шенген мамалкатларига бориш учун ҳақиқий ва сохта визалар, дунёнинг 10та мамлакатига тегишли бўлган 150та паспорт топишган. Айнан ушбу жиноий гуруҳ Гана республикаси ҳудудида сохта Голландия элчихонасини ҳам очишгани маълум бўлган.

Янгиликлар лентаси
0