ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Калифорния штатининг Окленд шаҳридаги тунги клублардан бирида шанба оқшоми кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Рейтер агентлиги хабарида айтилишига кўра, тунги клубга етиб келган қутқарувчилар 24 кишининг жасадини топишган.
Окленддаги тунги клубда ёнғин шанба оқшоми содир бўлган. Шаҳар маъмурияти хабарига кўра ёнғинда 40 киши қўрбон бўлганлиги эҳтимоли бор. Ёнғин содир бўлган вақтда тунги клуб ичида 50тадан 100 кишигача одам бўлган. Фожеа сабаби ҳозирча аниқ эмас. Ушбу ёнғин шаҳар тарихида қурбонлар сони бўйича энг каттаси бўлди дейилган хабарда.