Чуров: Сайлов қонун бузилишларсиз ўтмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Президенти сайлови
Ўзбекистон Президенти сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чуровнинг сўзларига кўра, у икки кундан буён Фарғона водийси шаҳарлари — Қўқон, Андижон, Наманган ва бошқа шаҳарларда фаолият юритмоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Президент сайлови жуда яхши ташкиллаштирилган  ва қонун бузилишларсиз ўтмоқда, деди Россия МСК собиқ раҳбари, Россия ТИВ алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Владимир Чуров РИА Новостига.

Чуровнинг сўзларига кўра, у икки кундан буён Фарғона водийси шаҳарлари — Қўқон, Андижон, Наманган ва бошқа шаҳарларда фаолият юритмоқда.

"Ҳаммаси жуда яхши ташкиллаштирилган, участкалар жиҳозланган, сайловчилар учун барча керакли маълумотлар мужассам. Ўз навбатида, сайловчилар ҳам жуда фаол, айниқса ёшлар", — деди Чуров.

Сайлов - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов: болаларга ширинлик, аёлларга гуллар

"Сайлов қонун бузилишларсиз ўтмоқда", — таъкидлади у.

Чуров шунингдек, Ўзбекистондаги сайловларда учинчи бор кузатувчи бўлиб ишлаётганини, 2014 йилги парламент ва 2015 йилги Президент сайловларида ҳам иштирок этганини эслатиб ўтди.

"Бу менга олдинга ўсиш бўлаётганини кузатиш имкониятини берди. Ҳар бир сайлов борган сари яхши ташкиллаштирилмоқда, улар ҳар галгидан шаффоф ўтмоқда", — деди ТИВ алоҳида топшириқлар бўйича элчиси.

Чуров сайлов якунлари бўйича батафсил ҳисобот тайёрлашини маълум қилди.

Бугун бошланган Президент сайлови МСК томонидан бўлиб ўтган деб ҳисобланди. Чунки соат 11да сайловчиларнинг 33%дан ортиғи овоз бериб бўлди.

Янгиликлар лентаси
0