100 ёшли онахон Мирзиёевга овоз берди

© Sputnik / Дмитрий ВиноградовСайлов участкаси
Сайлов участкаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови ҳеч кимни беэътибор қолдирмади - овоз бериш жараёнида сиёсатчи, машҳурлардан тортиб, сайлов ёшида бўлганларнинг барчаси, ҳатто 100 ёшли онахонларгача фаол иштирок этдилар

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайлови якунланди. 19.00 ҳолатига кўра, сайловчилар давомати 86,62%ни ташкил этди.

Жаҳонгир Позилжонов - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонгир Позилжонов: мен фарзандларимнинг келажаги учун овоз бергани келдим
Энг қизғин хабар ва фотолавҳаларни, албатта, интернет оламида кузатиш мумкин эди. Мисол учун Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўртасида "Мен ҳам қараб ўтирганим йўқ" акцияси авж олди ва бунда "ФБдошлар" овоз бериш жараёнида тушган суратлари билан ўзаро алмашдилар.

Кимдир қайси номзодга овоз берганини баралла айтди, кимдир эса сир тутишни афзал билди.

Албатта, эстрада юлдузларининг сайлов участкаларига ташрифи ҳам алоҳида тилга олинди. Ўз фуқаролик бурчини адо этаётган машҳурлар мухлислар қистови билан маълум вақтларини дастхат беришга сарфладилар.

Сайловда 100 ёшли онахонларимиз ҳам фаол иштирок этганини эса алоҳида ҳурмат ила тилга олиш мумкин.

Мисол учун, Фейсбукдаги Абдураҳим Эшон исмли фойдаланувчи ўзининг 100 ёшли онаси Шавкат Мирзиёевга овоз бергани ҳақида ёзган. "Меҳрибоним, пойи Жаннатим онажоним 100 ёшдалар. Ниҳоятда қалблари тўлиб, хурсанд бўлиб, шу кунларга етказганига шукроналар келтириб, Шавкат Мирзиёевга овоз бердилар", — деб ёзиб қолдирган Абдураҳим Эшон ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

100 ёшли онахон сайловда иштирок этди
100 ёшли онахон сайловда иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон
100 ёшли онахон сайловда иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0