ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Автоҳалокат Амир Темур шоҳ кўчаси, Тошкент телеминораси қаршисида, соат тахминан 21:00 атрофида содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Машинани бошқариб келаётган 22 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойининг ўзида вафот этган. У Тошкент давлат ахборот технологиялари университети талабаси экани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, Lacettiда ҳайдовчидан ташқари бошқа йўловчи ҳам бўлган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Facebookдаги "Водители Ташкента" гуруҳида хабар берилишича, Lacetti йўловчиси ҳам шифохонада вафот этган. Кеча пиёданинг ҳаётини ўз умри эвазига сақлаб қолган икки йигитнинг дафн маросими ўтказилган.
Интернет фойдаланувчилари йўл-транспорт ҳодисалари нафақат ҳайдовчининг тезликни ошириши, балки масъулиятсиз пиёдаларнинг йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида келиб чиқаётганини таъкидламоқда.