Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ургут тумани сайловчилари билан учрашди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистонда президент сайловларига тайёргарлик
Ўзбекистонда президент сайловларига тайёргарлик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда ўтказилган учрашувлар ҳам сайловчиларнинг фаоллигида, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ургут тумани сайловчилари билан учрашди, деб хабар қилмоқда ЎзЛиДеп Самарқанд вилояти кенгаши матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Самарқандда ўтказилган учрашувлар ҳам сайловчиларнинг фаоллигида, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Сув - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев қишлоқларда ичимлик суви тармоқларини барпо этади
Тадбирда Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Ҳасан Нормуродов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирган.

Дастурдан ўрин олган давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш, иқтисодиёт, ижтимоий, йўл-транспорт, суд-ҳуқуқ ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ҳақида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Дастурда вилоятда ҳудудий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, ҳудудларнинг ички йўллари, жумладан, туманлар, аҳоли масканлари, хўжаликларни боғлайдиган йўллар, шунингдек, қишлоқлар, маҳаллалар ичидан ўтадиган йўллар тармоғини кенгайтириш, уларнинг ҳолатини яхшилашга доир лойиҳалар амалга оширилиши  белгиланганини таъкидлади.

Ишончли вакил сайловолди Дастурда илгари сурилган энг муҳим мақсадлар ҳақида сўз юритаркан, вилоятда келгуси беш йилда 428 километр автомобиль йўлларини реконструкция килиш ва капитал таъмирлаш, 600 километр йўлни жорий таъмирлаш мўлжалланаётганини эътироф этган.

Тадбирга сўзга чиққанлар Самарқанд вилояти ўзининг ривожланган саноати ва қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, улкан сайёҳлик салоҳияти билан мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутишини, охирги беш йилда вилоятда 100 дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилиб, айни пайтда уларнинг сони 259 тага етганини фахр билан тилга олганлар.

Тадбир сўнггида номзоднинг ишончли вакили сайловчиларни бўлажак сайловда фаол иштирок этиб, барчани Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0