ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Саакашвили "Украинани қудратли давлатга айлантириш учун" пул йиғишни бошлаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзи томонидан Украинада ташкил қилинган партияни ривожлантириш учун маблағ тўплашни бошлаганини эълон қилди", — дейилади хабарда.
Илгарироқ Саакашвили ўз сафдошлари Украина регионларида "Янги кучлар ҳаракати" сиёсий партиясини ташкил қилиш бўйича иш бошлаётганлари ҳақида эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Саакашвили ўз истеъфоси ҳақида жорий йилнинг 7 ноябрида эълон қилган эди.
Саакашвили ушбу қарорни Украина ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишни истамаслиги туфайли қабул қилганини эълон қилган. Бундан ташқари, сиёсатчви Пётр Порошенкони регионда жиноий "клан"ларга "ҳомийлик" қилишда ҳам айблаган.
Орадан кўп ўтмай Украина президенти Саакашвилининг лавозимдан бўшатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Собиқ губернатор Украина Радасига муддатдан олдинги сайловларни ташкил этиб, мамлакатда ўз сиёсий кучини ташкил қилиш ниятида эканлигини айтмоқда.