Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

© REUTERS / Kayhan Ozer/Presidential PalaceРажаб Тойиб Эрдўғон
Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 29-ноябр куни Туркиянинг Адана шаҳрида юз берган фожиавий ҳодиса муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Туркия президентига ҳамдардлик билдирилди, деб хабар қилинган Ўзбекистон Ташқи ишлар расмий сайтида.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга 2016-йил 29-ноябр куни Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиавий ҳодиса – ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади", — дейилади хабар матнида.

Мактубда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор қилинган.

Янгиликлар лентаси
0