ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Кеча "Elections.uz-2016" пресс-клубидаги тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида, “Wелcоме то Узбекистан” номли махсус концерт дастури ҳамда юртимизнинг ҳудудий телестудиялари томонидан Ўзбек миллий ошхонасининг энг сара таомларининг кўргазмавий намоиши ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот-хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида журналистлар учун ташкил этилган пресс-клуб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унда асосий эътибор сиёсий партияларнинг фаолияти ва сайлов жараёнидаги ўрни ҳамда иштирокига қаратилди. Кун тартибидан пресс-клубнинг учинчи ва тўртинчи сессиялари жой олди.