ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Бишкекдаги барча мактабларда грипп туфайли ёпилди, деб хабар тарқатмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Хабарга кўра, Айни вақтда Бишкекдаги умумтаълим мактабларида давомат жуда пасайиб кетган. Шаҳардаги 93та мактабдан 35тасида ўқувчиларнинг 20 фоизи ўқув машғулотларини касаллик туфайли қолдираяпти. Шу боис, вице-мэр Ойгул Рисқулова раислигида шаҳар мэрияси таълим бошқармасида ижтимоий аҳамиятли ва хавфли инфекциялар бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг мажлиси ўтказилган.
Таъкидланишича, Бишкекдаги барча мактаб муассасалари 7 ўқув кунига — яъни 5декабрдан 12 декабр кунига қадар ёпилган.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб ўқучиларнинг 28-30 фоизи ва ўқитувчиларнинг 20 фоизи касалланган.
Карантин амал қилган муддатда мактаб ўқувчилари иштирокида барча тадбирлар бекор қилиш тўғрисида буйруқ берилган.
Мактабгача болалар муассасаларда болалар боғчаларининг санитария-гигиена ҳолати устидан назоратни кучайтириш буюрилган.