Ўзбекистон фуқароси япон императори ордени билан мукофотланди

© ИА "Жахон"Жалил Султонов япон императори ордени билан мукофотланди
Жалил Султонов япон императори ордени билан мукофотланди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда япон фуқаролари фаолиятига оид музей очгани учун Жалил Султонов Япония императори ордени билан мукофотланди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик Жалил Султонов Япония императори ордени билан мукофотланган хориж фуқаролари рўйхатидан жой олди.

Султонов 1998 йил майда ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга кўчириб келтирилган японлар музейини ташкил этганди. У ўшандан буён Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон ҳудудига келиб қолган японлар фаолияти билан боғлиқ маълумот ва буюмларни йиғади ва музейга қўяди.

Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито "Жаҳон" ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда шундай деди:

"Япония ҳукумати ва халқи Жалил Султоновнинг қаҳрамонлиги ва халқимиз тарихини сақлаб қолишдаги машаққатли меҳнати учун миннатдорлигини билдиради. Ўзбекистонга кўчириб келтирилган японлар музейидаги экспонатлар Ўзбекистон ҳудудидаги кўплаб халқ хўжалиги бинолари қурилишида иштирок этган япон аскарларининг меҳнатсеварлигини қалбан ҳис этишимизга ёрдам беради".

Ўз навбатида Жалил Султонов Япония ҳукуматига миннатдорлигини билдирди ва бу мамлакатга сафари ҳақида айтиб берди: "Ўтган йили бош вазир Синдзо Абэнинг таклифига биноан Японияда бўлиш бахтига эришдим, мени у ерда миллат қаҳрамонидек кутиб олишди. Бу мен учун улкан фахрдир. Зеро мен Ўзбекистоннинг оддийгина фуқаросиман".

Янгиликлар лентаси
0