ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон брокколи, руккола ва "Айсберг" салатининг биринчи туркумини экспорт қилди, деб хабар бермоқда UzbekistanToday.
Бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бирорта ҳам тури Ўзбекистонда оммавий равишда етиштирилмайди.
Тошкент вилоят ҳокимиятининг маълумот беришича, бекободлик фермерлар 5 минг гектар майдонни ушбу турдаги кўкатларни етиштиришга ажратишди. Ғоя ўзини оқлади ва етиштирилган маҳсулот ички бозорга чиқарилди ҳамда биринчи туркуми Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинди.