Сергелидаги уйлардан бири подъездида чақалоқ топилди

CC BY-SA 2.0 / Tom Page / 95/365Болалар ўйинчоғи
Болалар ўйинчоғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уйда яшовчи фуқаролардан бири ижтимоий тармоққа жойлаган чақалоқнинг сурати бутун интернетни ларзага келтирди, ҳуқуқ-тартибот органлари эса чақалоқнинг онасини қидирмоқда

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Дўстлик мавзесидаги 7-уйнинг биринчи қаватида яшовчилар зина майдончасига ташлаб кетилган, туғилганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган чақалоқ топиб олишди, деб хабар бермоқда "Новости Узбекистана" портали.

29 ноябр кеч соат 10ларда 4 қаватли уй подъездида чақалоқ йиғиси эшитилди. Чақалоқнинг йиғисини биринчи бўлиб биринчи қаватдаги хонадонлардан биридаги итлар эшитишди ва қаттиқ ҳура бошлашди. Жониворларнинг эгалари ва уларнинг қўшнилари хонадондан ташқарига чиқишиб, зина майдончасида қора рангли спорт сумкаси турганини кўришди. Улар сумкани очмасликка қарор қилишди ва қўшни подъездда яшовчи домкомга қўнғироқ қилишди.

© nuz.uzЧақалоқ топилган подъезд
Подъезд, в котором обнаружили сумку с новорожденным - Sputnik Ўзбекистон
Чақалоқ топилган подъезд

Домком Зоя хола сумкада чақалоқ борлигини билиб, ҳушёрликни ҳам унутди ва дарҳол сумкани очди. Сумка ичида совуқ ва йиғидан кўкариб кетган чақалоқ ётарди.

"Уни ичида тирик гўдак ётса нимани кутишим керак? Музлаб қолса-чи? Сумкани очганимизда у кўкариб кетган экан. Бундай совуқ учун унинг усти жуда юпқа эди. Чақалоқда памперс, юпқа йўргак, колготка ва пайпоқ бор экан, эски адёлга ўраб сумкага солиб қўйибди. У бу бетон устида қанча вақт ётганини билмаймиз-ку. Уйга олиб кириб дарҳол иситдим. Мовут рўмолга ўраб, устига адёл ташладим. Унинг юзига қон югуриб ухлаб қолди. Бечора", — деди домком.

Аёл шу заҳоти участка инспктори ва тез ёрдамга қўнғироқ қилди. воқеа жойига ИИБ ва прокуратура ходимлари ҳам етиб келишди. Шифокорлар чақалоқни шаҳардаги 5-клиник касалхонасига олиб кетишди. Текширувда унинг соғлом эканлиги аниқланди.

© nuz.uzТашлаб кетилган чақалоқнинг туғилганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган
Найденному мальчику не было и недели - Sputnik Ўзбекистон
Ташлаб кетилган чақалоқнинг туғилганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган

Ҳушёр фуқароларнинг айтишларича, чақалоқ туғилганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган: киндиги оддий ип билан боғланган бўлиб ҳали тушмаганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бундан келиб чиқиб она уни туғруқхонада дунёга келтирмаган деган хулосага келишди. Бу эса унинг онасини топишни қийинлаштиради. Милиция ходимлари ўша куни итлар унинг изини топишганини, лекин чорраҳада излар йўқолганини билдиришди. Аёл машинага ўтириб кетган бўлиши мумкин. Милиция ходимлари шу уйда яшовчи фуқаролардан бирининг машинасига ўрнатилган камерадаги ёзувдан ҳам ҳеч нарсани аниқлай олишмади. Аёл уйга бошқа томондан келган. Оператив ходимлар бу мазкур туманда мана шундай ҳодиса тўртинчи марта юз бераётганлигини айтишди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари энди жиноий жавобгарликка маҳкум бўлган онани қидиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0