ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Мусиқа ва кўнгилочар дастурлар намойиш этувчи Milliy TV телеканали 11 вилоят ҳудудида ишга тушди, деб хабар қилмоқда Uz24 нашри.
1 декабрдан бошлаб Milliy TV телеканалини трансляция қилиш Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Cирдарё ва Тошкент вилоятларида Тошкент шаҳри ва Қорқалпоғистон республикаси ҳудудиларида ишга тушади.
Milliy TV телеканалига уланиш учун, телевизор менюсининг каналлар созлаш бўлимида "автоқидирув" тугмачасини босиб тўлқинини созлаш керак. Яқин орада Milly TV телеканалига Хоразм, Сурхандарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси уланиши мумкин бўлади. Шундай қилиб йил охирига қадар Milliy TV телеанали бутун Ўзбекистон ҳудудида ишга тушади.