ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. "Ўзавтосаноат" Давлат акциядорлик жамиятининг Озарюайжон пойтахти Бокудаги ООО «Узавто Баку» дилерлик марказида янги ўзбек автомобили тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.
GM-Uzbekistan ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган тадбирда таалуқли вазирликлар, дипломатик корпус, йирик бизнес ҳамда Озарбажоннинг турли ҳудудларидан дилер ва дистрибютерлар таклиф қилинди.
Меҳмонлар диққатига Ravon автомобилларининг янги турлари Ravon — Nexia R3 (Chevrolet Aveo), R2 (Chevrolet Spark), R4 (Chevrolet Cobalt), Matiz ва Gentra тақдим этилди.
Таыдимот маросимида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, иқтисоднинг асосий соҳалари, мамалкатда автомобил саноатининг ривожланиши ҳақида маълумот берилди.
Меҳмонларга шунингдек Ўрта Осиёда Ўзбекистон ягона автомобил ишлаб чиқарувчи эканлиги, ва ишлаб чиқарилаётган автомобиллар дунёнинг 12 мамлакатига экспорт қилинаётгани, Ўзбекистонда автомобил саноати ўз фаолиятини 1996 йилда бошлагани ва бугунги кунда Ўзбекистон дунёда етакчи бўлган автомобил ишлаб чиқарувчилар GM, MAN, Isuzu ва бошқалар билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг техник хусусиятлари, сифати ва ишончлилигага алоҳида тўхталиб ўтилди ва шу билан бирга янгиланган автомобиллар Озарбайжон халқининг ишончига сазовор бўлишига умид билдирилди.
Тақдимот маросимида меҳмонлар «Шавкат зарб» миллий мусиқа гуруҳи ижоди билан танишиб ўзбек таоми — паловни татиб кўриш имконига эга бўлдилар.