ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. АҚШда 1 декабрдан бошлаб "41 қонун"га қўшимча киритилди. Ушбу қўшимчага кўра, бундан буён АҚШ махсус хизматлари дунёнинг исталган компьютерига масофадан туриб кириш ҳуқуқига эга бўлди, РИА Новости хабарига асосан.
АҚШ Адлия вазирлиги бунга террорчилик ва кибержиноятчиликка қарши кураш чораси сифатида изоҳ бермоқда.
"Бу назорат борасида охирги йилларда йўл қўйилган энг катта хато бўлди, бундан буён ҳукумат америкаликларнинг компьютерлари, телефонлари ва бошқа ускуналари ичига назоратсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди", — деди демократлар партияси вакили, сенатор Рон Уиден.
Эслатиб ўтамиз, Трамп тайинлаган Адлия вазири — сенатор Жефф Сешнс ва МРБ бошлиғи Майк Помпео фуқаролар устидан назоратни кучайтириш тарафдорилари эди. Бугунги кунда АҚШ махсус органлари маълумотлар базасида, юзини таниш технолигияси орқали жамланган АҚШнинг балоғат ёшига етгак ҳар икки фуқародан бирининг фотосурати сақланмоқда.