ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Асадни тахтдан ағдариш учун Турк армияси Сурияга кирди, деб баёнот қилмоқда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
"Сурияда 600 минг нафар одам ҳалок бўлди, дейишади. Лекин менинг фикримча, уларнинг сони миллионга яқин бўлган. БМТ қани, у нима қиляпти? Биз узоқ вақт сабр қилдик, аммо охир-оқибат "Сурия озод армияси" билан Сурияга киришга мажбур бўлдик", — деб баёнот қилди Эрдўғон, Истанбулда ўтган Иерусалим бўйича симпозиумда иштироки давомида.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Туркия "эгаларига тегишли бўлиши керак" бўлган Сурия ерларига даъво қилмаяпти.
"Биз ҳақиқатни тиклаш ва мамлакатда давлат террорчилигини барпо қилган ёвуз золим Асаднинг ҳукмронлигига нуқта қўйиш тарафдоримиз", — деб изоҳ берди операция мақсади ҳақида Эрдўғон.