"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Душанбега илк парвозни амалга оширди

© Commons.wikimedia"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
30 ноябрь куни Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси чартер рейсни амалга оширди. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Душанбега илк парвозни амалга оширди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"30 ноябрь куни Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чартер рейсни амалга оширди", — дейилган хабар матнида.

Сал олдин Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича келишув имзонгани ҳақида хабар берган эдик.

Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклаш масаласини ҳал қилади
Тожикистон авиация муассасаси раҳбари Юсуф Раҳмон РИА Новостига "мазкур базавий ҳужжат асосида ҳукуматлараро келишув имзоланиши ва авиақатновлар тикланишини" айтди. Ўз навбатида Ўзбекистон фуқаро авиацияси давлат назорат қўмитаси раисининг ўринбосари Олег Ли Ўзбекистон ва Тожикистон авиараҳбариятлари ўртасида муаммолар йўқлигини, авиаташувчилар рейсларни амалга оширишга киришишлари учун асосий ҳуқуқий база тайёрланганини билдирди.

У шунингдек, қарор қабул қилинишида Тожикистон томонининг ролини ҳам қайд этиб ўтди. "Айнан Тожикистон авиараҳбарияти туфайли биз бугун мана шундай ўзаро манфаатли қарорга келдик. Ўзбекистон томони январдан Душанбега парвозларни амалга оширишга тайёр", — деди Ли. Агентликнинг маълум қилишича, 2017 йил январдан бошлаб Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейси ҳафтада икки марта "Сомон-Эйр" ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. Икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтаб қолганди.

Янгиликлар лентаси
0