ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёeв Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви чоғида раҳбарият пойтахт транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича улкан чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширишни режалаштирганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Хусусан, пенсионерларга кундузги вақт – соат 10:00дан 16:00га қадар метрода бепул юриш имтиёзи берилиши мумкин.
Мамлакат бош вазири 2020 йил охирига қадар саккизта янги метро станцияси қурилишини билдирди. Бундан ташқари, пойтахтда янги транспорт тури ҳаракати йўлга қўйилади. Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб электропоезд қатнай бошлайди.