4-декабр куни Тошкентда метро ва автобуслар бепул хизмат кўрсатади

© анхор.узАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиши маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президенти сайлови куни, яъни, 4 декабрь санасида Тошкент автобусларидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

"Жорий йилнинг 4-декабрь куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб этувчи санадир. Шу куни давлатимиз Конституциясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида иштирок этадилар, ўзлари маъқул деб билган номзод учун овоз берадилар.

Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.

Барчани ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юрт келажаги учун овоз беришга чақирамиз!", — дейилган хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0