ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови жараёнини ёритиш бўйича "Пресс-клуб Elections.uz-2016" ўз фаолиятини бошлади, деб хабар қилади "Даракчи" нашри.
Хусусан, журналистлар томонидан сўнгги вақтларда айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистонга 4 декабрь Ўзбекистон Президенти сайлови куни кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилиши хусусидаги миш-мишлар юзасидан экспертларга савол билан мурожаат қилинган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Музраф Икромов қуйидагича жавоб берган: "Ортиқча шов-шувлар учун ҳеч қандай асос йўқ. 4 декабрь куни мамлакатимиз ҳудудида жамоат транспортининг барча турлари одатдаги тартибда ишлайди. Ўзбекистонга кириш ва чиқишда ҳам ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган".