Россия аҳолисининг 78% мигрантлар келишига қарши

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишТошкент-Москва поезди келиши
Тошкент-Москва поезди келиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия аҳолисининг аксарияти мигрантлар ҳақида умуман салбий фикрда, фақат учдан бири бошқа маданиятли кишилар билан ёнма-ён яшашга тайёр.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россияликларнинг асосий қисми иш берувчиларга мигрантларни ёллаш иқтисодий самарали эканлигига ишончи комил, бу ҳақида Россия Жамият фикрини ўрганиш маркази хабарида айтилган, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Жамият фикрини ўрганиш борасида ўтказилган тадқиқотларга кўра, маҳаллий аҳолининг 81 % — иш берувчилар учун мигрантларни ўз фойдаси йўлида ёллайди, 71%  - мигрантлар камроқ ойликка рози бўлади,  74% — мигрантлар ноқонуний ишлайди   - деб ҳисоблайди. Мигрантлар бизнинг иш жойларимизни эгалламоқда деб ҳисоблайдиганлар сони – 67% ни такшкил  қилди.

 

Шаҳар аҳолисининг 70% ва қишлоқ аҳолисининг 46% ўзлари яшаб турган ҳудудда мигрантлар кўплигини сезмоқдамиз дейишган.

Фақат 36% фуқаролар мигрантлар Россия иқтисодига қўшимча даромад келтирмоқда деб ҳисоблайди. Шунингдек 57% аҳоли мигрантлар туфайли айрим хизматларни арзонроқ сотиб олиш мумкин деган фикрда.

Россияликларнинг аксарияти — 78% мигрантлар киришига чеклов қўйиш керак деб ҳисоблайди. Маҳаллий аҳолининг фақат 37% мигрантлар билан ёнма-ён яшаш ҳаётни қизиқроқ қилади деб ҳисоблайди ва 30% бошқа маданиятларга қизиқиш билдирди.

Сўров Россия Жамият фикрини ўргани маркази (ВЦИОМ) томонидан 17-24 ноябр кунлари 130 аҳоли пунктларида ўтказилди. Сўровда 1600 киши қатнашди.

 

Янгиликлар лентаси
0