ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. "Дордой" бозори томи қулаши туфайли ёпилди, деб хабар қилмоқда Бишкек шаҳри ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Қирғизистон мэрияси тарқатган хабарларга кўра, қулаб тушган том майдони 450 квадрат метрни ташкил қилган. Хабарларга кўра, уч нафар аёл жароҳатланган. Улардан бири оғир аҳволда шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Аёлнинг бош суяги ва мияси жиддий шикастлангани айтилмоқда.
© Sputnik / Расул МуратБишкекдаги "Дорой" бозори томи одамлар устига қулаб тушди
Бишкекдаги "Дорой" бозори томи одамлар устига қулаб тушди
© Sputnik / Расул Мурат
Спутник Қирғизистон тарқатган хабарларга мувофиқ, ҳодиса жойида қутқарувчилар, тез тиббий ёрдам станцияси шифокорлари ва милиция ходимлари иш олиб боришмоқда.
Одамлар бозор ҳудудидан эвакуация қилинмоқда, деб ёзган нашр.