ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ислом Каримов кўпчилик таъкидлаганидек ҳеч қачон тожик халқининг душмани бўлмаган, деди тожик шоири Бозор Собир Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.
Фақат Ислом Каримовнинг биринчи навбатда Ўзбекистоннинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўз сиёсий тамойиллари бўлган.
"Масалан, унинг сиёсатга дин пешволарининг аралашишига йўл қўймаганлиги жудаям тўғри бўлган", — деди у.
Бозор Собирнинг фикрича, Тожикистонда содир бўлган фуқаролар урушига ўша даврдаги диний арбоблар айбдор.
"Тожикистондаги фуқаролар урушининг биринчи рақамли айбдорлари дин уламоларидир", — деди Бозор Собир.
Шоир давлат диндан алоҳида бўлиши ва дин пешволари сиёсат билан шуғулланмасликлари керак деган қатъий фикрни билдирди.