Шавкат Мирзиёев Куба халқига ҳамдардлик билдирди

© REUTERS / Henry RomeroФидел Кастро сурати олдида гуллар
Фидел Кастро сурати олдида гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кубанинг собиқ раҳбари Фидел Кастро Руснинг вафои мунособати билан Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Куба халқига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Куба халқига йўллаган таъзия мактубида Бугунги Куба раҳбарияти ва ва бутун Куба халқига, сиёсий ва давлат арбоби Фидель Кастронинг вафоти муносабати билан самимий далда ва таъзия изҳор этилган мактуб йўллади, ТИВ хабарига асосан.

"Куба йўлбошчиси ўз Ватанининг ҳақиқий ва содиқ ватанпарвари сифатида, бугунги Кубанинг асосчи-отаси сифатида тан олинган, Куба давлатчилигига мустаҳкам пойдевор ўрнатган, мамлакат мустақиллиги ва сувернитетини ҳимоя қилишда мардлик ва қатъийликни намоён қилган", — дейилган мактубда.

Куба халқининг мустаҳкам иродаси ва озодликка интилиши, ўз тараққиёт йўлини сақлаб қолишдаги қатъий жасорати, ҳеч муболағасиз, ушбу тарихий шахс номи билан чамбарчас боғлиқлиқдир.

Фидел Кастро ҳар доим Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат тарафдори бўлган, дейди давлатимиз раҳбари. Куба йўлбошчисининг Ўзбекистонга ташрифини, республика бўйлаб сафари ва унутилмас дўстона учрашувларини ўзбекистонликлар яхши эслашади.

"Биз эрксевар Куба халқининг бугунги оғриқ ва қайғусига шерикмиз", — дейилган Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Янгиликлар лентаси
0