Сайлов олдидан ОАВлар учун пресс-клуб ташкил қилинди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтиш"Интерконтиненталь Ташкент" меҳмонхонаси
Интерконтиненталь Ташкент меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилги Ўзбекистон президенти сайлови давомида аҳолини тезкор ва холис ахборот билан таъминлаш мақсадида бир неча маҳаллий ва чет эл электрон ОАВлари иштирокида пресс-клуб ташқил қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Президент сайлови арафасида ташкил қилинаётган пресс-клуб аҳолини тезкор ва холис ахборот билан таъминлайди, дейилган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан юборилган хатда.

"Mening yurtim", "Sevimli-tv.uz", "Uzreport TV", "Zo'r TV", "Самарқанд-СТВ" нодавлат телеканаллари, "Uzbekistan Today" ахборот агентлиги, "Darakchi inform service" МЧЖ иштирокида жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича "Press klub: Saylov.uz-2016" Пресс-клуби ташкил этилди — дейилган Ўзбекистон ЭОАВМА хатида.

Миллий ва хорижий ОАВ журналистларини ўз атрофига бирлаштирган пресс-клубнинг асосий мақсади аҳолининг сайлов жараёнига оид тезкор ва холис ахборотлар билан таъминлашдир. Мазкур пресс-клуб 30 ноябрдан 6 декабрда фаолият олиб боради.

Пресс-клуб ушбу муҳим сиёсий жараёндаги барча баҳс-мунозара, мулоқот ва ахборотлар билан бир қаторда сайлов куни натижаларини ҳам тезкорлик билан аҳолига етказишга хизмат қилади.

Пресс клубнинг очилиши мажлиси 30 ноябр куни Тошкентдаги "Интерконтиненталь" меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0