ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Беморлардан бирининг онаси Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганидан кейин Тошкент шаҳридаги 1-сон Юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари Ўзбекистон Тиббиёт вазирлигидан мукофот олишди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.
Мурожаат қилган аёл айтишига қараганда, октябр ойида унинг 8 ёшли катта қизи жиддий ташҳис билан Тошкентдаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига тушади. Касалхонада ўз вақтида ташҳис қўйилиб даволаш бошланади. Икка ҳафта давомида шифокорлар кичик беъморни оёққа турғизишади.
Ўз миннатдорчилигини билдириш учун ушбу аёл Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.
"Бизнинг оила ушбу Шифокорларга улкан миннатдорчилик билдиради. Улар ҳар куни касаллар ҳаётини сақлаб қолмоқда. Сиздан, агар имкон бўлса уларни давлат томонидан мукофотлашни сўрайман. Мен улар ўз ишининг ҳақиқий устаси эканлигини бутун Республика билишини истайман. Ушбу ҳолат бошқа минглар шифокорларга ўрнак бўлиши мумкин", — деб ёзган тошкентлик аёл ўзининг мурожаатида.
Ушбу мурожаат Тиббиёт вазирлиги мутахассилари томонидан кўриб чиқилиб, 1-сонли Юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари Ғиёс Маҳмудов ва Абдулазиз Абдурахимовларни Соғлиқни сақлаш вазирликларининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди.