НАТО нега Калининграддан қўрқиши изоҳланди

© Foto : NATOНАТОнинг штаб квартираси
НАТОнинг штаб квартираси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россияни Калининград вилоятида С-400 ва "Искандер-М"ни жойлаштиришдан воз кечишга чақирганди

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. НАТОнинг "қоқ юрагида" жойлашган Россиянинг кичиккина ҳудуди альянсни хавфсирашга мажбур қилади, деб ёзди The National Interest шарҳловчиси Роберт Фарли. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

Гап СССР тарқалганидан сўнг Россия ҳудудидан ташқарида қолган Калининград ҳақида бормоқда, дейди муаллиф.

"Болтиқ давлатлари НАТО таркибига кирганларида Калининград НАТОнинг қоқ марказидаги душман ҳудудга айланди. Бу уни айниқса заиф ҳудудга, шу билан бирга ҳарбий нуқтаи назардан потенциал хавфли субъектга айлантирди", деб ёзади Фарли.

Хусусан, муаллифни Россиянинг Калининградга жойлаштирилган С-400 ва "Искандер-М" ракета мажмуалари ташвишга солади.

" National Interestда чоп этилган кўплаб мақолаларда қайд этилганидек, С-400 дунёда ҳаво ҳужумига қарши энг қудратли тизимлардан бири ҳисобланади", деб ёзади у.

НАТО байроғи - Sputnik Ўзбекистон
НАТО АҚШни альянсдан воз кечмасликка чақирди

У Россиянинг айрим зенит-ракета мажмуалари устунликларига эътибор қаратиб, бу мажмуалар сабабли НАТОга Болтиқ давлатлари осмонида ҳаво кўмагини, хусусан, 40дан 400 километргача масофада ракеталар кўмагини таъминлаш "ноқулай ва қийин" бўлишини билдирмоқда.

Фарлининг ёзишича, "Искандер"ларнинг нималарга қодирлиги ҳақида аниқ маълумотни "шу кунгача топиш қийин", лекин бу ракета мажмуаси "400 километргача масофага оддий ёки ядровий каллакларни етказа олиши" маълум.

"Агар Москва НАТОнинг бирор иккиланиб турган давлатига босим ўтказмоқчи бўлса, у анклавига қандайдир янги ва қўрқитувчи қуролларни жойлаштириб,  ўз қудратини намойиш қилиб қўйиши мумкин", деб изоҳламоқда мутахассис.

Унинг фикрича, НАТОда мазкур ҳудудда вазиятни издан чиқаришга йўналтирувчи "сиёсий қадам қабул қилиш" имконияти мавжуд.

Ўтган ҳафтада АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россияни Калининград вилоятида С-400 ва "Искандер-М"ни жойлаштиришдан воз кечишга чақириб, бу Европа хавфсизлигини беқарорлаштиришини билдирганди. Шу билан бирга у Россия ўз ҳудудида бундай мажмуаларни жойлаштиришга ҳақли эканини тушунишини ҳам айтган.

Россия эса Европада Америка ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими жойлаштирилиши сабабли ўз мудофаа қудратини мустаҳкамлаётганини бир неча марта билдирди.

Янгиликлар лентаси
0