Алеппони бир суткада 900 нафар фуқаро тарк этди

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишАлеппо шарқида эски қўрғон
Алеппо шарқида эски қўрғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги сутка давомида Алеппо Шарқини 903 нафар тинч аҳоли тарк этди. Сурия армияси шаҳар ичига янада чуқурроқ кирди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Охирги сутка давомида Алеппо Шарқида жангарилар қўлида бўлган Джабаль-Бидару туманидан 903 нафар тинч аҳоли, жумладан 119 та бола тарк этди, РИА Новости Суриядаги Россия Яраштирув маркази хабарига асоан.

Хабарда айтилишига кўра, Алеппода турли жангари тўдалари орасида ҳам ўзаро можаролар кучайган. Бунга сабаб шаҳарни тарк этмоқчи бўлган жангариларга бошқа радикал тўдалар халал бермоқда. Жангарилар тўдалари орасида ўзаро тўқнашувлар тез-тез бўлиб турмоқда”, дейилган хабарда.

Ундан ташқари шаҳар аҳолиси ҳам жангарилар зулмига қарши намойишлар ўтказмоқда. Эл-Касидия, Ҳайдария ва Ханонво туманлари аҳолиси босими остида ушбу ҳудудларни тўрт йилдан бери эгаллаб келган жангарилар, у ердан кетишга мажбул бўлишди.  

Янгиликлар лентаси
0