ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 2017-йил бошида Амударё устидан Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини боғловчи автомобиль ва темир йўл кўприклари қурилиши бошланади, деб баёнот қилди Туркманистон президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлиги остида Ашхободда ўтказилаётган барқарор транспорт бўйича биринчи глобал анжуманда. Туркманистон бугун нашри маълумоти асосида.
"Келгуси йил бошида Амударё устидан ўтадиган минтақадаги энг йирик автомобил ва темир йўл транспорти кўприклари эксплуатацияга киритилади. Траспорт магистраллари Ўзбекистон ва Туркманистонни боғлайди. Бу икки давлат йўналишида транспорт оқимлари ҳаракатларини анча тезлаштиради", — деб таъкидлаган Гурбангули Бердимуҳаммедов.