ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви чоғида шаҳар марказида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталувчи майдон барпо этиш таклифини билдирди, деб хабар берди РИА Новости.
"Номзод бу улуғ зотнинг хотирасини абадийлаштириш, жумладан, Тошкент шаҳри марказида улкан майдон барпо этиб, Ислом Абдуғаниевичнинг улуғвор ҳайкалини ўрнатиш ҳақида кенг жамоатчиликнинг мурожаат ва таклифларини барча қўллаб-қувватлашига ишонишини билдирди", — дея иқтибос келтирмоқда РИА Новости ўзбек ОАВларига таяниб.
Мирзиёев шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини, унда асосий эътибор янги иш ўринлари яратиш ҳамда транспорт, уй-жой ва бизнес инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилишини маълум қилди.
Хусусан, 2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган "Тошкент Сити" бизнес маркази қурилиши бошланади.