Путин 22 декабр куни катта анжуман ўтказади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёни бошлаб юборилган

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани 2016 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

Россия президенти Владимир Путин билан Тўғридан-тўғри мулоқот - Sputnik Ўзбекистон
“Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот”
Айни вақтда журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошлангани эълон қилинган.

"Россия президенти матбуот ва ахборот хизмати бошқармасининг аккредитация ва брифинглар департаменти Россия президенти Владимир Путин матбуот-анжуманида иштирок этиш учун аккредитациядан ўтказишни бошлади. Матбуот-анжумани 2016 йилнинг 22 декабр санасида бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, аризалар Роскомнадзорда рўйхатдан ўтган Россия ОАВлари ҳамда Россия ТИВ қошида аккредитациядан ўтган чет эл журналистларидан қабул қилинади. Аккредитациядан ўтказиш 2016 йилнинг 9 декабрида Москва вақти билан 17.00да тўхтатилади.

Янгиликлар лентаси
0