Ўзбекистонда янги ҳафтадан совуқ ҳарорат чекина бошлайди

© Sputnik / Игорь Катаев / Медиабанкка ўтишСовуқ об-ҳаво
Совуқ об-ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ҳафта бошидан совуқ ҳарорат чекина бошлайди, ҳаво исийди. Янги ҳафта ўртасида тунги совуқлар -2 -5 ˚С чекинади, кундузи эса +5 +10 ˚С гача кузатилади

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда бир нечта ҳарорат рекордини ортда қолдирган аномал совуқ ҳароратли ҳафта якунига етмоқда, деб хабар қилган Даракчи нашри.

22 ноябрь куни абсолют минимум ҳарорат Бухорода қайд этилди, бу ерда ҳарорат минус 13,3˚С совуқни ташкил қилди. Аввалроқ бундай рекорд 1931 йилда ўрнатилган эди – 11,6 ˚С. Шунингдек энг совуқ кун 22 ноябрь куни Навоийда ҳам қайд этилди (13,0˚С совуқ), Урганчда рекорд такрорланди (18,1˚С совуқ).

Ўзгидрометдан хабар беришларича, Ўзбекистонда ноябрь ойининг сўнгги декадаси учун бундай совуқ хос эмас. Аммо метеокузатувларнинг тарихида бундан ҳам совуқ рекордлар қайд этилган. Бундай ҳаво аномалияси 1910 ва 1954 йилларда кузатилган, ўшанда термометр кўрсаткичи минус 22 даражага туширган.

Янги ҳафта бошидан совуқ ҳарорат чекина бошлайди, ҳаво исийди. Янги ҳафта ўртасида тунги совуқлар —2 —5 ˚С чекинади, кундузи эса +5 +10 ˚С гача кузатилади. Декабрнинг дастлабки кунларида илиқ ҳарорат ҳукмронлик қилади.

Ёғингарчиликлар кутилмайди.

Бироқ айтиш жоизки, илиқ ҳаво келишидан олдин бизни яна бир синов кутмоқда. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси совуқ кучаяди ва бизни барча даврларнинг энг совуқ туни кутади. Хусусан, Тошкентда термометр устуни 10-12 ˚С пасаяди, 19 ноябрь куни ушбу кўрсаткич 8 ˚С совуқдан тушмаган. Якшанба эса кун исийди  +2 ˚С гача.

Янгиликлар лентаси
0