Олма-Ота кўчалари каламушларга тўлиб кетди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишКаламуш
Каламуш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олма-Ота кўчаларидаги аҳволга, шаҳарликларнинг ўзлари айбдор деган хулосага келинди

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Қозоғистон пойтахти кўчаларида шу кунларда семиз каламушлар тез-тез кўзга ташланмоқда, деб хабар қилган Спутник Қозоғистон нашри.

"Совуқ тушиши билан ўз инларига, ёхуд ер остида, иссиқ жойларда беркиниб оладиган каламушларнинг кўчаларни тўлдириб ташлаётганига шаҳар аҳолисининг ўзи айбдор. Улар дучкелган жойга озиқ-овқат қолдиқларини ташламасликлари керак", — деб изоҳ берган нашрга Қозоғистон Миллий Иқтисодиёти вазирлиги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси департаменти раҳбарининг ўринбосари Карлигаш Абдижаббаров.

Илгарироқ олма-оталиклар ижтимоий тармоқларда одамлардан умуман чўчимай, кўчаларда бемалол югуриб юрган бир талай семиз каламушлар акс этган видеороликларни интернетга жойлаштирган эдилар.

Видео роликлар тагида қолдирилган изоҳларда кимдир ушбу аянчли ҳолат ҳукумат ҳаракатсизлиги туфайли юз берган, деб ёзган бўлса, кимдир бунинг сабабини мушукларнинг камайиб кетганлигида кўрган.

Янгиликлар лентаси
0