ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 19.19 ва 19.25да икки марта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда "Тошкент" сейсмология станцияси маълумотига таяниб Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Зилзила ўчоғи Тошкент шаҳридан 410 км шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган бўлиб, эпимарказда зилзила кучи 5,6 ва 6,8 баллни ташкил қилган.
Зилзила Тошкентда 3 балл, Андижонда — 3−4, Фарғонада — 4, Наманганда — 3−4 балл куч билан сезилган.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида яшовчилар зилзила кучини сезишмади. Вайронагарлик ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.