Ўзбекистон етти давлатга автомобил бутловчи қисмларини етказиб бермоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтиш"Женерал Моторс" корхонаси
Женерал Моторс корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда 35та йирик ва 160та ўрта корхоналар бутловчи қисмларни ишлаб чиқармоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистон автосаноати хорижнинг етти давлати – АҚШ, Буюк Британия, Россия, Жанубий Корея, Бразилия, Индонезия ва Хитой автомобил ишлаб чиқарувчиларига бутловчи қисмлар етказиб бермоқда. Мазкур маълумот Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси ўтказилиши давомида берилди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Энг асосий экспорт қилинувчи маҳсулот GM Powertrain Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилаётган двигателлар ва двигателлар қисмларидир. Мазкур маҳсулотларнинг асосий харидорлари эса General Motors (АҚШ), Charge Engineering Ltd (Буюк Британия), GM Korea, GM Shanghai ва GM Indonesia компанияларидир.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобил бутловчи қисмларидан Россиянинг икки авто ишлаб чиқарувчиси – "ГАЗ" ва "УАЗ" ҳам фойдаланади.

"ГАЗ" автокорхонасига “УзХанву” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган капот термошовқин изоляцияси ва штамппайванд қисмлари етказиб берилади.

"УАЗ" эса "УзИрае Климат Контрол" қўшма корхонасининг иситиш радиаторлари ва “УзКожи” қўшма корхонасининг ҳаво кондиционери ва вентиляцияси, иситиш тизимлари жгутларидан фойдаланади.

Ravon Gentra автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ироқ, Иордания ва Сомалига енгил автомобиллар экспорт қилишни бошлади

Кореянинг KDAC компанияси ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил жгутларини харид қилади, Young Shin Chemical компанияси эса "УзДонгжу" қўшма корхонасининг резина қисмларидан фойдаланади.

GM Brasilia компанияси конвейерларига "УзЧасис" қўшма корхонасининг ёритиш тизимлари ва "УзСангву" корхонасининг штамппайванд қисмлари етказиб берилмоқда.

"Ўзавтосаноат" АКнинг маълум қилишича, 1994 —2014 йилларда республикада автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 50дан ортиқ завод ташкил этилган.

Айни пайтда 35та йирик ва 160та ўрта корхоналар бутловчи қисмларни ишлаб чиқармоқда.

1994-2015 йилларда 2,6 млн дан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилган.

2015 йилда компания корхоналаридаги ишчилар сони 27 000 нафарни ташкил этган, маблағ айланмаси эса 4 млрд $дан ошган.

Янгиликлар лентаси
0