ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш учун виртуал қабулхона ташкил этди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ариза, таклиф ва шикоятлар Марказий банкда ташкил этилган ишонч телефони (0 800) 200-00-44 (республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқлар бепул) орқали қабул қилинади.
Банк раҳбарияти шунингдек, ҳар куни соат 8дан 11гача фуқароларни қабул қилишни йўлга қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябр куни Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Бир ой давомида қабулхонага 70 мингдан ортиқ мурожаат тушди. Шундан сўнг вазирликлар раҳбарлари ўз виртуал қабулхоналарини очишди. Масалан, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, молия вазири Рустам Азимов, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов ва Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабоевлар ҳам мурожаатларни онлайн қабул қилишни йўлга қўйдилар.