ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 2016-2017 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш доирасида 15 та маданий мерос объекти реставрация қилинади, деб хабар қилмоқда "Ўзбектуризм" миллий компанияси матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, ушбу объектлар яқинида жойлашган ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
"Айни кунгача маданий меросга алоқадор 10та объект реставрациядан ўтказилган, "Афросиёб" музейи ҳам ана шулар жумласидан.
Шунингдек, Руҳобод ибодатхонаси деворлари янада мустаҳкамланди, Маҳдуми Хоразмий масжидининг ички қисми, Ғиштли масжиди биносининг ички деворлари, томининг чики ва ташқи қисми таъмирланди.
Нуробо туманида Ҳазрати Довуд ғори тўлиқ қайта тикланди. Сайёҳларга хизмат кўрсатадиган янги объектлар ишга туширилди"", — дейилган хабарда.