Қишда машина ҳайдаш сирлари

Oбуна бўлиш
Қишда автомобил ҳайдаш ёздагидан жиддий фарқ қилади. Қишда автомобиллар орасидаги масофа, тезлик, тормоз ва газни қандай босиш ўта муҳим рол ўйнайди. Ундан ташқари ҳайдовчидан диққатли ва хушмуомала бўлиш талаб қилинади.

 

Йўл сирпанчиқ бўлганда, авваломбор, автомобиллар орасидаги масофани узайтириш керак, чунки ҳар қандай кутилмаган ҳодиса юз берганда, ушбу масофа сизни авариядан сақлаб қолиши мумкин.

Ҳайдаш тезлиги одатдагидан кўра паст бўлиши керак, чунки йўл усти муз ёки қор билан қопланган ҳолларда тўхташ учун 2-3 баравар узоқроқ масофа керак бўлади.

Учинчидан тормоз ва газ педалларини фақат йўлнинг тўғри бўлакларида босиш керак. Буралишда томоз ёки газни босганда автомобил ўз йўналишини йўқотиши муқаррар.

Шунингдек, ҳайдовчидан ҳам одатдагидан кўра ўта диққатли бўлиш талаб этилади. У нафақат атрофни диққат билан кузатиши, балким эшитиши ҳам керак. 

Ҳайдовчилик ҳунаридан ташқари қиш мавсумига автомобилни ҳам олдиндан тайёрлаш керак.

Тажрибали ҳайдовчилар қишдан олдин автомобил мойини алмаштиришади. Чунки янги мойнинг мойлаш хусусияти юқори бўлиб у совуқда двигателни осонроқ ўт олдириш ва унинг детллари камроқ едирилишини таъминлайди.

Шунингдек автомобил салонини қиш мавсумида тоза ва қуруқ сақлаш учун чети баланд резина гиламчалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қишда машина ҳайдашнинг ушбу ва бошқа сирлари билан бизнинг инфографикада танишинг.

 

Янгиликлар лентаси
0