Путин Европарламент резолюцияси ҳақида: Sputnik мухбирларини табрикламоқчиман

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европарламентнинг Россия ОАВларига қарши кураш ҳақидаги резолюциясига изоҳ берар экан, Владимир Путин Sputnik журналистларини уларнинг муваффақиятли фаолияти билан табриклади

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Европарламентнинг Россия ОАВларига қарши кураш тўҳрисидаги резолюциясига изоҳ берар экан, Sputnik ва RT журналистларини муваффақиятли фаолиятлари билан табриклади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

РФ президенти В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: "Ҳамма эшитсин - рус армияси ҳеч кимга таҳдид қилмайди!"
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Европарламент депутатлари Россия ОАВларига қарши резолюцияни қабул қилиш учун овоз беришган эди. Депутатлар Sputnik ахборот агентлиги ва RT телеканалини Россия ОАВлари орасида "энг хавфли" деб топишган.

"Европанинг басавлат органи вакилларини бу каби қарорларни қабул қилишга ундаган матбуот вакилларимиз, журналистларимизни табрикламоқчиман. Бундан келиб чиқяптики, сизлар ўз ишингизга истеъдод ила ёндашиб, фаол ва самарали бажармоқдасиз", — деб айтган Путин.

Таъкидлаб ўтамиз, Москва расмийлари Европарламент қарорига "журналистлар ҳақ-ҳуқуқларини тўғридан-тўғри поймол қилиш" деб изоҳ бериб, у халқаро нормаларга зидлигини қўшимча қилишди.

Янгиликлар лентаси
0